Осиё Кубогида ким чемпион бўлиши башорат қилинди

0
Навбатдаги Осиё Кубоги стартига фақат бир кун қолди.

Эртага бўлиб ўтадиган БАА – Баҳрайн учрашуви билан Осиё Кубоги баҳсларига старт берилади. Мусобақадан олдин weglobalfootball.com сайти ким чемпион бўлишини башорат қилди. Сайт версиясига кўра, ушбу мусобақада чемпионликка аcосий даъвогар Австралия терма жамоаси бўлади. Weglobalfootball.com Австралиянинг имкониятларини 24,1 фоизга баҳолади.

Бу борада кейинги ўринларни Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони каби термалар эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоасининг чемпион бўлиш имконияти 1,4 фоизга тахмин қилинган. Тўртта давлат – КХДР, Филиппин, Яман ва Туркманистон эса умуман овоз йиғмади. Ушбу сайт версиясига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олади.

championat.asia

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here