Диего Марадона ошқозонидан қон кетиши оқибатида касалхонага ётқизилди

0

58 ёшли аргентиналик мутахассис Буэнос-Айресдаги «Оливос» клиникасида режали тиббий кўрикдан ўтди ва у ошқозон операциясидан сўнг эндоскопия қилинди.

Бироқ шифокорлар Марадонага ошқозондан қон кетиши ташхисини қўйди ва у касалхонага ётқизилди.

Клиниканинг маълум қилишича, аргентиналикнинг ошқозонидаги муаммо жиддий эмас.

Марадона 2018 йилнинг сентябрь ойидан Мексиканинг иккинчи дивизионидаги «Дорадос» клубни бошқариб келмоқда. Мутахассис жамоанинг мавсумолди 4 кунини ўтказиб юборганлиги сабабли унинг жамоани тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Диегонинг адвокати хабар беришича, унинг мижози «Дорадос»дан кетмайди.

Манба: Daryo.uz