Эркак мастликда ўз улфатининг қотилига айланди

0

Шу йилнинг 4 январь куни  Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар 9-микрорайонда яшовчи  Г.Х. (исмли аёл)нинг уйида унинг расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.А ўз таниши М.Д. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтирган вақтида, улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Оқибатда Р.А. танишининг бошига қўл-оёқлари билан уриб-тепиб жароҳат етказиши натижасида М.Д. воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here