Фаластин радио ва телевидение марказига ҳужум қилинди (+фото)

0

Ғазо жанубидаги Тал Ҳаво ҳудудида жойлашган Фаластин радио ва телевидение марказига юзига ниқоб тутган шахслар ҳужум қилди.

WAFA агентлигининг хабар беришича, ҳужумчилар марказдаги жиҳозларга зарар етказган ва ходимларга нисбатан куч ишлатган.

Ҳужум кимлар ёки қайси гуруҳ томонидан амалга оширилгани ҳозирча маълум эмас. Ғазо бошқаруви Матбуот идораси раҳбари Салома Маъруф айбдорлар топилиши учун тегишли органларга мурожаат йўлланганини маълум қилди.