Осиё Кубоги-2019. Қатарлик 5 нафар журналистни БААга киритишмади

0
Бугун БААда Осиё Кубоги старт олишидан хабарингиз бор.

Кеча беш нафар қатарлик журналистни БААга киришга рухсат берилмади. Улар Дубай аэропорида 13 соат кутишди ва Дохага қайтишга мажбур бўлишди.

Журналистлар йўлда жами 27 соатни ўтказишди. Дохадан Дубайга Кувайт орқали учиб, қайтишда Дубай-Маскат-Доха йўналишида учиб келишди.

ОФК бу вазиятда журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қила олмади. Бундай ҳолат нафақат БАА футбол Ассоциацияси, балки ОФКнинг ҳам имижига салбий таъсир қилиши аниқ, — деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Маълумот учун, икки кун аввал ОФК вице-президенти, қатарлик Сауд Ал Муҳаннадини ҳам БААга киритишмаганди.

Айни пайтда БАА давлатининг Қатар билан муносабатлари жуда таранг ҳолатда. Шу сабабли, ҳам Қатар фуқаросининг БААга кириши жуда қийин кечмоқда.

championat.asia

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here