ОЛИВЬЕ ЕМАНГ, БУ ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ ЭМИШ!!!

0

 

Россиялик ёзувчи, эксперт ва табиб Геннадий Малахов янги йил дастурхонининг асосий безакларидан бири бўлмиш оливье салатининг ҳаёт учун хавфли жиҳатларини санаб ўтди. Унинг айтишича, оливье салати, айниқса, 40-50 ёш атрофидаги одамлар учун жуда хавфли экан. Чунки бу салат организмда моддалар алмашинувини секинлаштириб юборармиш.

Врач-диетолог Елена Островская ҳам оливье салати ҳаддан ташқари калорияга бой ва мураккаб маҳсулот бўлгани боис инсон ҳаётига жиддий хавф солишини айтиб ўтди. Диетологнинг гапига кўра, оливье салатини меъёрдан ортиқ истеъмол қилган одам заҳарланиши мумкин экан.

— Бу маҳсулот таркибидаги майонез, — деди Елена Островская. — Организмга колбаса, гўшт маҳсулотлари билан бирга кириб боргач, ҳазм бўлиши жуда оғир кечади. Шунинг учун оливье салатига зайтун ёғи ва тухум сариғинигина қўшиш мумкин. Шунда салатнинг организм учун хавфи камаяди. Ёки салатни йогурт кўринишида тайёрлаш керак. Колбаса ўрнига товуқ гўшти ишлатиш керак. Картошка миқдорини ҳам кескин камайтирилса, фойдадан холи бўлмайди.

topnews. ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit