Америкалик ўлимга маҳкум этилган маҳбус ажалини 11 йил кутгач, сабр косаси тўлди ва жонига қасд қилди…

0

 

Скотт Дозьер 2002 йили бир одамни отиб ўлдирган. У одам жиноятчига 12 минг доллар пул берган. Пул эвазига Дозьер мижозга метамфетамин наркотик дорисига қўшиладиган компонентларни тақдим этиши лозим эди. Бунинг ўрнига пулни олди-ю, мижозни ўлдирди. Аслида эса Дозьер бундан кейин ҳам кўплаб қотиллик жиноятлари содир этишга улгурган. Фақат уни қўлга олиш мушкул бўлганди. Қўлга олишди. 2007 йили суд Дозьерни ўлимга маҳкум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Ўшандан бери Дозьер ўлимини, қатл кунини кутиб яшади. Уни иньекция ёрдамида ўлдиришлари лозим эди. Аммо ҳануз ўша заҳар турма аҳлига етказиб берилмаганди. Охири Дозьернинг жонига тегди. Қатлни ўзи мустақил амалга оширди.

Дозьернинг жасадини 5 январ куни маҳаллий вақт билан соат 17: 45 да ўзи сақланган турма камерасидан топишди.

xabar. uz/ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

 

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here