Андижон ҳокими ўринбосарининг ўлими сабаби аниқланди

0

Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ўлим ҳолати миокард инфаркти натижасида юз бергани аниқланган.