БУХОРОДА ЎҚУВЧИ ҚИЗ ЎЗИНИ ОСИБ ҚЎЙДИ…

0

 

Бухоро вилояти Ромитон туманидаги №16- ўрта мактабнинг 10- синф ўқувчиси Дурдона Раҳмонова ўзи яшайдиган уй омборига кириб ўзини осиб қўйди. Ўзини осиш учун бошига ўраб юрган рўмолидан фойдалангани ҳақида хабар берилган.

Синфдошларининг айтишича, Дурдона жуда камгап ва тортинчоқ эди.

— Биз куни кечагина ўқувчилар билан жонига қасд қилиш гуноҳ экани ҳақида суҳбат ўтказгандик, — дейди мактаб директори Истам Ҳайитов. — Даҳшатдамиз. Дурдона мактабимизнинг энг аълочи ва камтар қизларидан бири эди…

Ҳозирги пайтда маҳаллий прокуратура ходимлари ушбу факт юзасидан суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

upl. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit