Германияда 1 яшар бола ўзини асраб олган отасининг калтаклари туфайли вафот этди…

0

 

Давид (исми ўзгартирилган) исмли бу болакай асранди бўлса-да, ўзининг янги оиласида униб-ўсиши шарт эди. Аммо у 1 ёшга кириб улгурмай, вафот этди. Унинг ўлимида Плеттенбергда яшовчи асраб олган отаси 29 ёшли Свен. С. ни айблашмоқда.

Маълум қилишларича, ўтган чоршанба куни Свен С. ва унинг хотини болани Люденшайдадаги касалхонага олиб келишди. Врачлар болакайни текшириб кўргач, дарҳол қутқарув вертолётини чақиришди. Гўдак Эссен университети клиникасига етказилди. Ўша ерга полиция ходимлари ҳам чақирилганди. Текширувлар шуни кўрсатдики, бола шафқатсизларча калтакланган. Шунинг натижасида оламдан ўтган. Бу жиноятни эса Свен С. содир этган. Тўғри, аввалига 36 ёшли хотини Стефанияни ҳам терговга чақиришганди. Аммо кейин қўйиб юборишди. Свен эса қамоққа олинди.

Жуфтликнинг дўстлари, қўшнилари ҳам даҳшатга тушиб қолишди. Уларнинг айтишича, эр-хотин узоқ вақт фарзандли бўлмагач, шу болани асраб олишга қарор қилишган экан. Бироқ гўдакка қўл кўтарганлари уларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этди.

germania. one

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here