Марказий Африканинг Габон республикасида ҳарбийлар давлат тўнтаришини содир этди…

0

 

Ҳозирги вақтда ҳокимият тўлиқ ҳарбийлар қўлига ўтган. Республика пойтахти Либревиль шаҳри кўчаларида танклар, бронемашиналар патрул хизматини ўтамоқда. Бир неча туманлар электр тизимидан узиб қўйилган. Интернет ўчирилган. Габоннинг амалдаги президенти эса инсультдан сўнг Марокашда муолажалар олмоқда.

Расмий хабарларда айтиладики, 7 январ куни қўзғолончилар телеканаллар орқали аҳолига мурожаат этишган. Мурожаатномани лейтенант Келли Ондо Обианг ўқиб эшиттирди. У мурожаатномани ўқиётган маҳал ҳам ёнида қуролланган ҳарбийлар қўриқчилик қилишди. Лейтенант ўзини «Габон махсус хизмати ва ҳарбийлардан иборат ватанпарварлар ҳаракати» етакчиси дея таништирди. У мурожаатнома ҳамда давлат тўнтаришини 2016 йил августида ёш ватанпарварларни ўлдирганларга қарши жавоб дея атади. Шу жумладан, мамлакатда бундан буён демократия ҳукм суришини ҳам қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Габоннинг амалдаги президенти Али бин Бонго Ондимбага бу лавозим отаси Умар Бонгодан мерос қолган. Отаси мамлакатни 1967-2009 йиллар оралиғида бошқарган. 2016 йилги президентлик сайловларида Али бин Бонго Ондимба ғолиб бўлган. Мухолифатчи кучлар эса барибир бу ғалабани тан олишмади. Шунинг оқибатида ўшанда пойтахт кўчаларида жиддий тартибсизликлар, қўзғолонлар юзага келган.

xabar. uz/ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit