Нукусда поезд ўсмир болани босиб кетди

0

Жорий йилнинг 5 январь куни Нукус шаҳрида поезд темир йўл релсида қулоғига қулоқчин тақиб кетаёган болани босиб кетди. Бу ҳақда қорақалпоқ маҳаллий ОАВ хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа соат 13:45 да Нукус ҳудудидан ўтувчи “Хўжайли-Нукус” темир йўлининг 2-пикети 699-километрида содир бўлган. 334-сонли “Саратов-Урганч-Тошкент” йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози 2002 йилда туғилган Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб кетган.

Натижада, Р.Д. воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди суриштирув ишлари олиб бориляпти.

 

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here