Тошкентда иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш бўйича «ақлли» асбоблар ўрнатилади

0

Тошкентда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори иловасида айтилган.

Ҳужжатга кўра коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш учун техник талаблар ишлаб чиқилади ва топшириқ белгиланади.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ижро муддати – 2019 йил 1 апрелгача, масъуллар – Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманида кўп квартирали уй-жой фонди профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқарилиши хабар берилганди.

 

kun.uz