Ўзбек футболида катта йўқотиш

0

 

Ўзбекистоннинг энг яхши футбол ҳакамларидан бири Радик Серазетдинов 70 ёшида бу дунёдан кўз юмди.
Радик Сафеевич Ўзбекистонда ҳакамлик ривожига муносиб ҳисса қўшган инсонлардан ҳисобланади. Равшан Эрматов, Валентин Коваленко сингари машҳур ҳакамларнинг шу даражага етишиши учун унинг жуда кўп меҳнати сингган.

Радик Серазетдиновнинг ўғиллари Виктор ва Руслан Серазетдиновлар айни пайтда отаси изидан бориб, унинг ишини давом эттирмоқда. Улар ФИФА ва ОФК таснифидаги кўплаб учрашувларда ҳакамлик қилиб келяпти.

Радик Серазетдиновдан кўплаб шогирдлар, ёрқин хотиралар қолди.