Афғонистоннинг етти вилояти тўқнашув сабаб Ўзбекистондан келадиган электрдан узилиб қолди

0

Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистондан Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрига электр етказиб берувчи линия Боғлон вилояти Доши туманидаги тўқнашув сабаб узилиб қолди.

“Dа Afghanistan Breshna Shirkat”нинг Боғлон вилояти бўлими раҳбари Аҳмад Азиз техник гуруҳ узилиш бўлган жойга бориб, носозликни тузатишга тайёрлигини билдирган.

Бундан ташқари DABS’нинг бошқа бир ходими Хонжон туманида ҳам электр кабели узилганини маълум қилган. Бироқ бу тўғрида батафсил маълумот бермаган.

DABS’нинг Қобулдаги бош қароргоҳида Ўзбекистондан келадиган электр икки нуқтада ўзиб қўйилганини тасдиқлаган. Бунинг оқибатида Қобул, Парвон, Каписо, Вардак, Ғазна, Лувгар ва Пактиё вилоятларида электр таъминоти узилиб қолган.

Электр линиясида узилиш бўлган жойларга техник гуруҳлар юборилган.

 

 

qalampir.uz