Декабрь ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди

0

«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-Лигасида декабрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Ўтган ойда футболчи 7та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Соврин учун курашда Салоҳ «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарни ортда қолдирди.

Айни пайтда «Ливерпуль» АПЛ жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

tribuna.uz