Грузияда тўққиз киши чўчқа гриппи туфайли оламдан ўтди…

0

 

Яқинда тўққизинчи бўлиб 40 ёшли аёл чўчқа гриппи юқтириш оқибатида ёруғ дунёни тарк этди. Шу ҳақда «Рустави-2» телекомпанияси расман хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, аёл куни кеча респираторли инфекция юқтириш ҳамда ҳаво етишмаслиги туфайли касалхонага ётқизилганди. Врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, аёл вафот этди. Грузия соғлиқни сақлаш вазирлиги барча фуқароларни чўчқа гриппига қарши ўз вақтида эмланиш ва гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Аммо мамлакатдаги хасталикларни назорат қилиш маркази раҳбари Амиран Гамкрелидзе ҳануз Грузияда чўчқа гриппи вируси йўқлигини айтишдан тийилмаяпти. Унинг айтишича, яқин вақтлар ичида 162 та лаборатория таҳлиллари тасдиқлаган текширувларнинг 158 таси «H1N1», қолган 4 тасигина «H3N2» вируси экан.

xabar. uz/ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit