«Matiz»да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 26 ёшли йигит топилди

0

3 январь куни «Matiz» машинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган Беҳрўз Жўраев соғ-омон топилди.

ИИББ ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ходимларининг қидирув ҳаракатлари натижасида Беҳрўз Жўраев 7 январь куни соат 21:50 атрофида Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги «Кўҳинур» маҳалласидан топилган.

Йигит ва унинг автомобилига ҳеч қандай шикаст етмаган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.