Наманганда 2 яшар қизча ўзи ётадиган манежни ёқиб юборди

0

2019 йил 7 январь куни Наманган шаҳар “Қуйи Ровустон” МФЙда яшовчи 25 ёшли Н.Ф.(исмли аёл)нинг уйида 2 яшар қизи М.А. болалар манежи ичида назоратсиз қолиб, гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Натижада аланга хонадаги пардага ўтиб, ёнаётган парда боланинг устига тушган вақтида Н.Ф. томонидан ўчирилган. Оқибатда она ва бола куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси