Ўзбекистон Россия автомобилларининг энг йирик импортчиларидан бирига айланди

0

Ўзбекистон Россиядан енгил автомобиллар экспорти ҳажми бўйича давлатларнинг топ-3лигига кирди. Бундан «Автостат» агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.

2018 йилнинг 11 ойида Россия Федерациясидан 26 мингга яқин енгил автомобиль бошқа мамлакатларга (Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бундан мустасно) экспорт қилинди.

Ушбу миқдорнинг 70%дан ортиғи беш мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Чехия ушбу кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб турибди, у ерда Россияда йиғилган 6,3 минг дона автомобиль олиб чиқилди. Украина Россиядан импорт қилинган 3,8 минг автомобиль кўрсаткичи билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Ўзбекистон якун ясаб берди, бу ерга 3,1 мингта автомобиль экспорт қилинди.

Шунингдек, Латвия ва Озарбойжонга амалга оширилган экспорт ҳажми ҳам анча йирик бўлди – мос равишда 2,9 минг ва 2,4 минг дона.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль, темирйўл ва авиаташув хизматлари ривожлантирилиши хабар берилганди.

 

kun.uz