Венгрияда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

0

Венгрия пойтахти Будапештда меҳнат қонунларини ислоҳ қилишга қаратилган норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Trendymen нашри.

Мухолифат партиялар, касаба уюшмалари ҳамда минглаб фуқаролар ҳукуматга қарши Европа Иттифоқи байроғи остида бирлашишган. Намойиш давомида намойишчилар бошқаларни ҳам умумий иш ташлашга чақиришмоқда.

“Венгрияда ҳеч ким камбағаллларга, уйсизларга ва қишлоқ жойларида яшайдиган одамларга эътибор қаратмайди”, – дейди улардан бири.