Хитойда номаълум шахс 20та мактаб ўқувчисига жароҳат етказди

0

Номаълум киши Пекин шаҳридаги бошланғич мактаблардан бирига бостириб кириб 20 нафар ўқувчига жароҳат етказди.

Хитойнинг People’s Daily нашри хабарига кўра, айни дамда ушбу жиноятда гумон қилинаётган шахс ҳисбга олинган. Жароҳатланган ўқувчилар шифохонага жойлаштирилган. Жиноятчи қандай қуролдан фойдалангани ва ушбу жиноятнинг мотивлари ҳозирча хабар қилинмаган.

sputniknews-uz.com