10 январь куни юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

0

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 январь куни Республикамизда  ҳаво ўзгариб туради.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+2, кундузи +8…+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +2…+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +5…+10 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +7…+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с ташкил қилиб, ёмғир ёғади.

Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи +2…+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -8…-3, кундузи -2…+3 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.