Божхонада яширин олиб киритилаётган 5 млрд сўмлик телевизорлар ушланди

0

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдорда телевизорларни яширин тарзда олиб кирилаётгани фош этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига жўнатилган юк контейнерларида, ҳужжатларга кўра, 389 ўринда қиймати 5422 АҚШ долларига тенг бўлган “Синтетик ип” товарлари бўлиши керак эди.

Бироқ контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда унда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xalq so’zi