Бухорода 20 ёшли йигит қиз талашиш оқибатида дўстини ўлдириб қўйди…

0

 

Бухородаги «Сатторобод» ариғи ёнидан яқинда 20 ёшли йигитнинг мурдасини топишди. Фожиа аслида Дахчабеги қишлоғида содир бўлибди.

20 ёшли А. Г. исмли йигит тенгдоши Ш. С. билан қиз талашиб жанжаллашиб қолган. Маълум бўлишича, А. Г. севган қизни Ш. С. ҳам севаркан.

Жанжал пайтида А. Г. тенгдошининг кўкрак қафаси қисмига бир неча марта тиғ зарбаларини йўллади. Олинган жиддий жароҳатлар туфайли Ш. С. оламдан ўтди. Жиноят изларини йўқ қилиш ниятида қотил дўстининг мурдасини «Сатторобод» ариғи ёнига ташлаб кетган.

Милиция ходимлари тарафидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида қотил қўлга олинди. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 97- моддаси («Қасддан одам ўлдириш») га асосан жиноий иш қўзғатилган.

upl. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit