Фуқаро йўловчи сифатида ўтириб, жиноят содир этди

0

2019 йил 7 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи А.Я. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 1 январь куни номаълум шахс Янгийўл шаҳридаги “Аристократ” кафеси олдидан унинг “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Мезон маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдига етиб келганларида, йўловчи ундан “Самсунг” мобиль телефонини қўнғироқ қилиш учун олганини, шунингдек, у қарамай турганидан фойдаланиб, йўловчи автомашина бардачогидан 500 минг сўм пулини ҳам олиб автомашинадан тушиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл тумани Баҳор маҳалласида яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here