Метродаги авария натижасида бир киши ҳалок бўлди

0
Хитойнинг Чунцин шаҳри метросида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган, жароҳатланганлар уч нафар. 30 йўловчи зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган.
Қайд этилишича, шаҳар метроси ҳалқа йўлидаги авария кеча маҳаллий вақт билан 17:00 атрофида бекатлар оралиғидаги ҳимоя эшикларида техник носозлик туфайли юз берган. Ҳодисада состав релсдан чиқиб кетмаган.
Авария бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.​​
Манба: UzA.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here