Рейд. Метан нархлари Жиззахда ўзгардими?

0
Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида метан газни нархини ўрганмоқда.
Ҳозирга қадар Навоий, Наманган, Бухоро, Хоразм, Фарғона вилоятларида автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларида 1 куб газнинг сотилиш нархи тўғрисида маълумотлар билан танишдингиз.
Энди навбат Жиззах вилоятидаги гуруҳ аъзоларининг юборган маълумотларига.
7-8 январь ҳолатида Жиззах шаҳридаги “Инвест метан газ”, “Зерда”, “Алфа Арён”, “Жиззахавтогаз савдо”, “Жиззахметангаз”, “Лабирнум+”, Бахмал туманидаги “Маннон ота”, Зарбдор туманидаги “РЕФУЕЛГАЗ”, “Акмал” Ғаллаорол туманидаги “Алишер”, “Чарли техно-сервис», “Гранд-Исланд”, “Ғаллаорол метан газ”, “Муҳиддин Аҳмедов газ сервис”, “Антон-Ф”. Ш. Рашидов туманидаги “Азиз”, “Газ пропан люкс”, Мирзачўл туманидаги “Хумойин Бизнес инвест”, “Ёшлар боғи меваси”, Дўстлик туманидаги “Сардоба сервис”, “ЭКОтизим”, Пахтакор туманидаги “Жиззах баҳори”, “Пахтакор Мингчинор”, Фориш туманидаги “Фориш Инвестгаз”, “Боғдонгаз” маъсулияти чекланган жамиятларида газ баҳоси 2100 сўм экани кузатилди.
Энг арзон нарх:
Фақатгина Зомин туманидаги “Сардор метан” ва “Флагман”да метан 2000 сўмдан сотилмоқда.
Мазкур мавзуда берилаётган хабарларимизга билдирилаётган фикрларда келтирилишича, тизимда манополия йўқлиги боис, тадбиркорлар рентабеллик асосида нархларни ўзи белгилар экан. Айни вақтда улар 1 куб газни қўшимча қиймат солиғи билан ҳисоблаганда 800 сўмдан олаётган қайд этилмоқда. Бироқ, олдин бир куб газ учун истеъмол солиғи 305 сўм бўлган бўлса, эндиликда унинг ўрнига 360 сўм бўлган акциз солиғи жорий қилингани нархни оширишда тадбиркорларга қўл келибди.
Манба: UzA.uz