Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари фирибгар «милиционер»ни қўлга олди…

0

 

Яқинда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига Сирғали туманида яшовчи 29 ёшли Умид Х. исмли аёл шикоят аризаси билан мурожаат этиб, Юсуф исмли эркакка нисбатан чора кўришларини сўради. Аёлнинг гапига қараганда, Юсуф милицияга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, унинг 2 минг доллар пулини олган. Ваъдасини бажармаган.

Ташкил этилган тезкор тадбир натижасида фирибгар қўлга олинди. У келиб чиқиши асли қирғизистонлик 26 ёшли Юсуф Р. Экан. Юсуф Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган ва Сирғали туманида яшаб келган. Яна шу нарса аниқландики, Юсуф муқаддам судланган экан.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

podrobno. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit