ТУШИНГИЗ ТАЪБИРИНИ БИЛАСИЗМИ?..

0

 

1. ТЎНҒИЗ: Тушда семиз тўнғизни кўрсангиз, бу савдода ва бошқа ишларда жонланиш юзага келишидан даракдир. Тўнғизларнинг қичқириғини эшитсангиз, кўнгилсиз хабар эшитасиз. Бу сизга қариндош ёки таниш бўлган одамнинг ўлимидан хабар бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Тушда тўнғизга овқат берсангиз, мулкингиз кўпаяди, уйингизга барака киради.

2. ТОШ: Тушда кўп тош кўриш олдинда сизни машаққатли ҳаёт йўли кутишидан дарак беради. Тош йўнаётган бўлсангиз, ниҳоят азалий орзуларингиздан бири ушалиш палласига киради. Майда тош кўрсангиз, майда кўнгилсизликларни бошдан кечирасиз. Тош отсангиз, кимнидир кўнгилсизликлардан ҳимоя қилишингизга тўғри келади.

3. КАРАМ: Тушда карам кўриш ҳамиша кўнгилсизликлар ҳадя этади. Масалан, яшил карам кўрсангиз, севган инсонингиз сизга хиёнат қилиши кутилади.

Карамни кесиш ёки беркитиб қўйиш ўнгингизда хатоингиз туфайли ўзингиз учун бахтсизлик ҳозирлашингизни англатади.

4. ЙЎТАЛ: Тушингизда қаттиқ йўталсангиз, саломатлигингиз ёмоншашиши мумкин. Агар тушда бу йўталга қарши муолажалар олсангиз, жиддий кўнгилсизликлар бошингизга ёғилади.

Бошқалар йўталишига гувоҳ бўлсангиз ҳам кўнгилсизлик келишидан дарак беради. Аммо бу кўнгилсизликларни тез орада бартараф этасиз.

5. ҚАБРИСТОН: Тушда қабристонда сайр қилиб юрсангиз, қашшоқлик хавф солиши мумкин. Сиз уйдан, дўстлардан узоқда яшаб қолишингизга тўғри келади.

Агар севишганлардан бири тушида қабристон бўйлаб сайр қилса, бу жуфтлик ҳеч қачон турмуш қурмайди.

Тушда жуда ораста, чиройли безатилган қабристонни кўрсангиз, хаста танишлардан ёки қондошлардан бирининг тузала бошлаганидан хабар топасиз.

6. ҚАБР: Тушда янги қабр кўрсангиз, кимдир сизга азият етказади. Умуман айтганда, тушда қабр кўриш одатда кўнгилсизлик ва хасталикдан дарак ҳисобланади. Агар қабр ичкарисига мўраласангиз, яқинларингиздан бири оламдан ўтиши мумкин. Тушда қабр ковласангиз ва бу ишни охирига етказа олсангиз, душманларингиз устидан ғалабага эришасиз.

7. ЧАҚАЛОҚ: Тушда янги туғилган чақалоқни кўрсангиз, яқин орада сизни ёқимли бир ҳодиса қаршилайди. Агар аёл тушида ўзини чақалоқ қиёфасида кўрса, ўзга эркаклар билан дон олишаётганликда айбланиши мумкин.

Тушда чақалоқни чўмилтиришаётганини кўриш қисқа фурсатда энг мушкул вазиятдан силлиқчасига чиқиб кетишни англатади.

8. ОЛОВ: Тушда олов кўрсангиз, яхшиликлар сизни тарк этмайди. Уйингиз ёнаётганига гувоҳ бўлсангиз, дўстларингиз, яқинларингизнинг сизга бўлган меҳри орта боради. Тадбиркорлар ёки тижоратчилар дўкони ёки офиси олов исканжасида қолганини кўрса, ишлари янада юришиб, хонадонига барака киради. Оловни ўчиришга уриниш ишда ёки ўқишда хавотирли лаҳзалар дунёга келишини билдиради. Уйингиз куйиб кул бўлса, бахтсизлик сизга хавф солади.

Тушларингиз ўнгидан келсин!!!

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit