Ўзбекистон паспортлар индексида МДҲда биргина давлатдан устун бўла олди

0

Henley & Partners компаниясининг паспортлар индекси давлатлар паспортларининг фуқароларига дунё бўйлаб ҳаракатланиши учун қай даражада эркинлик яратиши бўйича рейтингни ўз ичига олади.

Henley & Partners компанияси давлатларнинг виза тартибини ўрганиб, мазкур рейтингни тузиб чиққан. Унда Ўзбекистон 80-ўринни эгаллади. Тожикистоннинг кўрсаткичи ҳам шундай. Ўзбекистон фуқаролари 58 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

Рейтингда биринчи ўрин Японияга насиб қилди. Япония фуқаролари 190 мамлакатга визасиз бора олади.

Рейтингда МДҲ мамлакатларидан Украина 41-ўрин (128 мамлакат), Молдова 46-ўрин (122 мамлакат), Россия 47-ўрин (119 мамлакат), Беларусь 66-ўрин (77 мамлакат), Қозоғистон 67-ўрин (76 мамлакат), Озарбайжон 74-ўрин (66 мамлакат), Қирғизистон 76-ўрин (64  мамлакат), Арманистон 79-ўрин (61 мамлакат), Туркманистон 85-ўринни (53 мамлакат) эгаллаган.

Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Афғонистон ва Ироқ давлатлари жой олган. Уларнинг фуқаролари 30 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

 

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here