«Ювентус» Дибалани сотишга рози

0

«Ювентус» аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибалани «Манчестер Сити»га сотишга рози бўлди.

Tuttosport via Express хабарига кўра, туринликлар футболчи учун камида 90 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Дибаланинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилнинг ёзигача тузилган.

Айни вақтда 25 ёшда бўлган футболчи жорий мавсумда «Ювентус»нинг барча турнирлар доирасидаги 22 учрашувида иштирок этиб, 7 гол урган ва 2 голга узатма берган.

Бундан аввалроқ Дибалага «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Бавария» каби клублардан таклиф борлиги хабар қилинганди.

 

tribuna.uz