485 нафар аёл оилавий зўравонликка учраган

0

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси маълумотига қараганда, ўтган йил барча ҳудудларда қўмитанинг Аёллар ижтимоий мослашув марказлари ташкил этилган. Мазкур марказлар зўравонликдан жабр кўрган аёллларга зарур психологик, ҳуқуқий, тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Қўмитага 2018 йил 3055 та мурожаат келиб тушган. Шундан 485 таси оғир вазиятга тушиб қолган, инқироз ҳолатидаги аёллар бўлиб, марказ томонидан уларга зарур чоралар кўрилган.

Маълумот учун: Хотин-қизлар қўмитасининг “1146” ишонч телефонларига мурожаат этиши мумкин.