Афғонистондаги «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи АҚШ билан тинчлик битими имзолашдан бош тортди…

0

 

Ушбу тадбир шу ҳафтада Қатарда ташкил этилиши лозим эди. Аммо дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангарилар гуруҳи етакчилари Америка билан тинчлик битими имзолашдан бош тортганини маълум қилди. Бунга келишувларда Афғонистон ҳукумат аъзолари ҳам иштирок этиши асосий сабаб қилиб кўрсатилди.

Америка давлат департаментидагиларнинг хабарига кўра, АҚШ нинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзода тинчлик битимини имзолаш учун борадиган делегацияга раҳбарлик қилиши лозим эди. Делегация Қатардан ташқари, 8-21 январ кунлари Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, Покистонда Афғонистондаги вазиятни юмшатиш масаласини маҳаллий ҳукуматлар раҳбарлари билан бирга муҳокама қилиши зарур эди.

Бир сўз билан айтганда, толиблар Афғонистон ҳукумат аъзолари иштирок этадиган мажлисларда, йиғинларда, музокара ва муҳокамаларда ҳеч қачон иштирок этмасликларини барала маълум қилишди. Улар айтишдики, 2019 йили ҳеч қандай тинчлик битими имзоланмайди.

Бунга қадар толиблар расмий Вашингтондан қамоқхоналарда сақланаётган жами 25 минг нафар аъзоси озод этилишини талаб қилган. Эвазига ўзлари асирликда тутиб турган 3 минг америкаликни озод этишга ваъда берган. Аммо Америка бу шартга эътибор ҳам қаратиб ўтирмаган.

Reuters

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here