«Beeline», «UMS» ва «Uzmobile» етакчи уяли алоқа операторлари оммавий тарқатилаётган спам ҳақида маълум қилди

0

Ўзбекистоннинг етакчи уяли алоқа операторлари — Beeline, UMS ва Uzmobile уларнинг номидан оммавий тарқатилаётган спам ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.

Операторлар хабарларида ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва SMS орқали номаълум шахслар томонидан компаниялар номидан ёлғон хабарлар тарқатилаётганлиги таъкидланади. Уларда хабарни тарқатиш ва бунинг эвазига дақиқа ва Гигабайт кўринишидаги бонусларга эга бўлишга даъват қилинади.

Бонусларни қўлга киритиш учун абонентлар SMS ёки хабарни ўзининг 20 та дўстига қайта жўнатиши лозим. Барча хабарлар деярли бир хил — фақат компаниялар номи ўзгаради.

Барча уч оператор фирибгарларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилаётганлигини таъкидлаб, ўз абонентларини мазкур ёлғон хабарларга ишонмасликка чақиради.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here