Дунёдаги энг бадавлат одамнинг рафиқаси ажрашгандан сўнг қанча бойликка эгалик қилади

0

Американинг «Amazon» компанияси асосчиси Жефф Безос хотини Маккензи Безос ажрашгандан кейин 69 миллиард доллар олиши мумкин, деб ёзмоқда «Bloomberg».

Шундай қилиб, Маккензи Безос дунёдаги энг бадавлат аёлга айланиши мумкин. Ҳозирда дунёдаги энг бадавлат аёллар рўйхати биринчи поғонасини «L`Oreal» компанияси асосчисининг невараси Бетанкур Майерс эгаллаб келмоқда. Унинг бойлиги 45,6 миллиард долларга баҳоланади.

Безослар ажрашиш ҳақида «Twitter» саҳифасида маълум қилишди. Улар молу-мулкни қандай бўлишишларини айтишмаганди. Лекин ҳуқуқшинослар фикрича, бойлик тенг-баравар бўлинади.

«Bloomberg» Безоснинг бойлигини 137 миллиард долларга баҳолади. «Forbes» журналига кўра эса, «Amazon» компанияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 150 миллиард долларни ташкил қилади.

sputniknews-uz.com

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here