Энди пропискасиз расман ишга қабул қилиш мумкин

0

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчи жавобгар ҳисобланмайди.

 

Яъни, кодексдан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-2 моддаси чиқариб ташланди, деб ёзмоқда UzA.uz нашри.

 

Мазкур модда мансабдор шахсларни ишга қабул қилишда паспорт тизими қоидаларини бузганда ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортишни ўз ичига олар эди.