ФВВ “Қамчиқ” довонидаги вазият бўйича расмий маълумот берди

0

Кеча, 9 январь куни айрим ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 8 январь куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида асоссиз маълумотлар тарқалди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилди:

А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида 2019 йилнинг 8 январь куни қор ёғиши кузатилган ва ўртача ҳарорат -4 даражани ташкил этган. Йўлнинг қатнов қисмида икки томонлама ҳаракат амалга оширилган, қор уюмлари ва музламалар шунингдек ҳеч қандай тирбандликлар юзага келмаган.

“Ўзгидромет” хизмати томонидан берилган маълумотларга асосан бугун, 10 январь куни “Қамчиқ” довонида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши эхтимоли мавжуд, 7-12 м/с тезликда шамол эсади,  баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -5 градус совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар ҳаракатланишдан олдин автомашинангизни техник созлигига ва мавсумий автошиналардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишингизни тавсия этамиз.

 

qalampir.uz