Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайга йўл олади

0

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шаржадан Дубай шаҳрига йўл олади.
Дубайдаги «Crowne plaza» меҳмонхонасига жойлашгач, тушликдан сўнг футболчиларга ҳордиқ берилади.

Кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да Дубайдаги «SAAD Al-Nahda» ўйингоҳида машғулот бўлиб ўтади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 13 январь куни Осиё Кубогидан ўрин олган иккинчи учрашувни Туркманистон терма жамоасига қарши Дубайдаги «Rashid Stadium» ўйингоҳида ўтказади. Учрашув маҳалий вақт билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан соат 21:00да) бошланади.

Ufa.uz