Суданда юз берган тартибсизликлар ва митингда ўлдирилган намойишчилар

0

Суданда ҳукуматга қарши ҳаракатларда уч нафар намойишчи ҳалок бўлди.

Суданнинг СУНА ахборот агентлиги берган хабарга кўра, чоршанба куни Суданнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Омдурман шаҳрида норозилик намойишчиларига нисбатан ҳукумат армияси кўздан ёш оқизувчи газ билан ҳужум қилган.

Судан Полицияси матбуот котиби Ҳошим Абдулраҳим, намойишлар пайтида уч нафар иштирокчининг ўлдирилгани ва бир нечтаси жароҳат олганини тасдиқлади.

Суданда Ҳукуматга қарши намойишлар бир ойдан бери давом этмоқда. Ушбу норозиликларга мамлакатда чет эл валютасининг танқислиги, инфляция даражасининг ўта юқорилиги, давлатнинг ташқи қарзлари ҳаддан зиёд кўплиги ва нарх навонинг кескин оширилиши сабаб бўлмоқда.

 

uza.uz