Уйга девор ошиб кирган ўғри ушланди

0

Шу йил 5 январь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшовчи К.К. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 январь соат 04:00 дан 10:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига дарвозасидан ошиш йўли билан кириб, хонасидан пуллари ва 4 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳар Намуна кўчасида яшовчи Д.Д. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here