Ўзбекистонда энергетик ичимликлар рекламаси чекланди

0

Ўзбекистонда энергетик ичимликларни соат 7:00дан, 22:00гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланади. Бу «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган, деб хабар берди «Xs.uz».

Қонунга кўра, «Реклама тўғрисидаги» қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ва унинг 221-моддасида энергетик ичимликлар бўйича чекловлар жорий қилинган.

Унга кўра, эндиликда қуйидагилар тақиқланади:

соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

 

xabar.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here