Хитойлик эркак «Apple» смартфони ва планшети сотиб олиш учун буйрагини сотди. Кейин эса…

0

Ҳа, исми-шарифи сир тутилаётган эркак ўшанда 17 ёшда эди. «Apple» компаниясига тегишли смартфон ва планшет сотиб олишга ошифта эди. Нима қилсин? Ота-онасининг бунча пули йўқ. Шунда йигит интернет орқали одам ички аъзолари билан савдо қилувчи кимсаларни топиб улар билан келишди. Келишувга кўра битта буйрагини яхшигина пулга сотиб оладиган бўлишди.

Ўша йил апрелида уйидагиларга айтмасдан ўзга вилоятга жўнаб кетди. У ерда битта буйрагини 10 минг долларга сотди. Зудлик билан «iPhone 4» смартфони ва «iPad 2» планшетини сотиб олди.

Афсуски, хурсандчилик узоққа чўзилмади. Унинг битта буйраги ишламай қолди. Йигит гемодиализ туфайли ўрнидан тура олмай қолди…

Мана, орадан 7 йил ўтди. Йигит 24 ёшда. Ногирон бўлиб қолган. Давлат тарафидан бериладиган нафақа эвазигагина яшашга маҳкум. Бировнинг кўмагисиз ўрнидан тура олмайди.

Шубҳасиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари йигитнинг битта буйрагини жарроҳлик амалиёти ёрдамида кесиб олган икки врачни, бундан ташқари, ўртада даллоллик қилган уч кимсани қўлга олган. Даллолларни уч йилдан беш йилгача, врачларни эса уч йил муддатга озодликдан маҳрум этишган. Суд жабрланувчининг ота-онасига 1, 47 миллион юан миқдорда товон пули ундириб берган.

Daily Mail