ЙТҲ сабаб 1-синф ўқувчиси вафот этди

0

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари, масъул ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида ўқувчилар томонидан йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, мақсадсиз равишда автомобиль йўлларида юрмаслик борасида тарғибот суҳбатлари ўтказилишига қарамасдан шу йилнинг 7 январь куни соат тахминан 14:30 ларда Қуйи Чирчиқ туманида, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси – 1976 йилда туғилган К.Н. йўлни чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган пиёда А.И.ни уриб юборган, натижада А.И. олган оғир тан жароҳати оқибатида Қуйи Чирчиқ туман марказий шифохонасида вафот этди.

Дастлабки тергов олди суриштирув маълумотларига кўра, ота-онасининг назоратидан четда қолган А.И йўл юзида жойлашган дўкондан чиқиб, йўлни белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган вақтида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасининг тегишли қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ота-оналардан жондан азиз фарзандларини қаровсиз қолдирмаслик, автомобиль йўлига уларни ёлғиз чиқармасликларини сўраб қоламиз. Зеро фарзандларимиз бизнинг келажагимиздир. Уларни эътиборсиз қолдириш келажакни ютқазиш демакдир.

Манба: UzA.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here