Би-би-си материалларида террорчилар мафкураси борлиги аниқланди

0

Би-би-си интернет ресурсларида халқаро террорчилик уюшмалари ғояларини трансляция қилувчи материаллар мавжуд. Бу ҳақда Роскомнадзор матбуот-хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, гап «террорчи ал-Бағдодий гапларидан иқтибослар» ҳақида бормоқда.

«Ушбу материаллар устидан Россия антиэкстремистик қонунчилик нормаларига мувофиқлиги бўйича экспертиза ўтказилмоқда», – деб қўшимча қилган Роскомнадзор вакили.

Таъкидланишича, Россиядаги Би-би-си 16 январь санасига қадар ОАВ тўғрисидаги қонун талабларига тўлиқ риоя этилаётгани ҳақида ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

sputniknews-uz.com

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here