«Челси» «Барселона»нинг таклифини рад этди

0
Олдинроқ «Барселона» Малькомни «Челси» вингери Виллианга алмашиши борасида маълумотлар берилганди.

Хабарларга кўра, «кўклар» раҳбарияти бразилиялик футболчи билан ҳайрлашмоқчи эмас. У мураббийларга керак.

Каталонияликлар футболчини алмашишдан ташқари 57 миллион евро тўлашга тайёрлиги борасида маълумотлар берилганди.

«Барселона» Виллианни ёздаёқ трансфер қилмоқчи бўлганди. Бироқ ўшанда ҳам «Челси» буни истамаганди.

championat.asia