Эриксен «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

0

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен «Реал»га трансфер қилиниши ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

«Бу ҳозир менинг бошимни банд этган масала эмас. Мен ҳозир бор диққатимни фақат жамоа ўйинларига қаратганман. Бундай хабарлар пайдо бўлиши илк марта эмас. Ҳозирда мен «Тоттенҳэм» билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқдаман. Барчаси яхши кетмоқда. Жамоа раҳбарияти мен нима исташимни билади», — дея Эриксеннинг сўзларини келтирган Marca.

Эриксен «Тоттенҳэм» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Даниялик ҳавбекнинг лондонликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йил июнига қадар тузилган.

Бироз аввал «Реал» ушбу футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилаётгани хабар қилинганди.

 

tribuna.uz