Италиялик эркак барга қаҳва ичиш учун вертолётда ташриф буюрди…

0

 

Воқеа Италиянинг Маргон шаҳрида содир бўлди. У шаҳардаги марказий майдонга вертолётни қўндирди-да, барга кириб дўстлари билан бир чашка қаҳва ичди. Кейин эса узр сўраб жўнаб кетди.

Кейинроқ маълум бўлдики, вертолёт ёзги мактаблардан бирига тегишли экан. Эркак ўша мактабда вертолётни бошқариш фани бўйича йўриқчи ҳисобланаркан. Шу сабабли дўстлари шошилаётганини айтишгач, барга вертолётда келишга аҳд қилибди.

Аммо мутасаддилар аҳоли яшаш пункти тепасида расмий рухсатномасиз вертолётда учгани, авиахавфсизлик меъёрларини қўпол тарзда бузгани учун эркакни жавобгарликка тортишди.

2017 йили ҳам Австралияда бир эркак «Макдоналдс»га вертолётда ташриф буюрган. Вертолётни ресторан ёнига қўндириб, буюртмасини олган-у, яна вертолётда ҳавога кўтарилган.

La Repubblica

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here