“Ласетти”ни ҳайдаб қочган фуқаро узоққа бора олмади

0

2019 йил 7 январь куни фуқаро Ш.М. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Хуросон кўчасида жойлашган “Мини маркет” савдо дўкони олдида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи М.У. томонидан қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашинани ҳайдаб қочиб, автомашинани Хуросон кўчасидаги йўл-ҳаракати белгисига уриб, ўзи воқеа жойидан қочиб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here