НЕГРЛАРГА ОҚ ТАНЛИГА АЙЛАНИШ ТАҚИҚЛАБ ҚЎЙИЛДИ…

0

 

Африка қитъасининг Руанда давлатида негрларга баданини оқартирувчи моддалар ёрдамида оқартириш, яъни, қора танлидан оқ танлига айланиш қатъиян тақиқлаб қўйилди. Тақиқлов шахсан мамлакат президенти Поль Кагаме (Paul Kagame) тарафидан амалга оширилди. Президентнинг айтишича, фуқаролар танасини оқартиришда ишлатилаётган модда саломатлик учун зарарли экан. У полиция ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларига махсус топшириқлар берди. Ҳозирда полициячилар Руанда пойтахти Кигали шаҳридаги бозор ва дўконларни, шу жумладан, чегара ҳудудларни кучли назорат остига олган. Танани оқартирувчи модда билан қўлга тушганлар шафқатсизларча жазо топиши алоҳида белгилаб қўйилди.

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари ҳам Руанда президентининг фикрларини қўллаб-қувватлашди. Уларнинг таъкидлашига кўра, танани оқартирувчи моддалар таркибида симоб ҳамда гидрохинон мавжуд. Улар жигарни ишдан чиқаради, иммунитетни тушириб юборади. Депрессия, психоз каби хасталикларни чақиради.

«CNN»

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here